хон
билан улашинг
1. тарихий Туркий ва мўғул халқлари ҳукмдорлари унвони.
-
Қўқон хони. Хон саройи.
-
[Мулла Фазлиддин:] Тошкент хони Маҳмудхон ҳам бизга қарши қўшин тортиб келмоқда эмиш. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. тарихий Хонлик қилган, хон лавозимидаги шахс исмига қўшилиб, унвон ифодалайди.
-
Баҳодирхон — Хивада, Худоёрхон — Қўқонда хонлик қилган.
3. Эркак ва аёллар исмига қўшилиб, ҳурматни ифодалайди.
-
Оқилхон, Каримахон.
хон сўзи қатнашган жумлалар:
Хон кўтармоқ
-
[Худоёрни] хон кўтариб, эл елкасига минди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Шу ернинг ўзида унга Саид Жалолхони соҳибқирон деб ном берилди ва хон кўтарилди. А. Қаҳҳор, Башорат
Ўзи хон, кўланкаси майдон ёки ўзига хон, ўзига бек
-
— Хотинлари ҳам кимсан — оқсоқолнинг хотинимиз, деб кеккайиб, ўзларига хон, ўзларига бек бўлиб, роса зуғумини ўтказишади-да, — деди Юсвали тоға. П. Турсун, Ўқитувчи
ХОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар