хонаки
билан улашинг
1. Қўлда тайёрланган; қўлда қилинган.
-
Хонаки нон. Хонаки туфли.
-
Дастурхонда хонаки печенелар, атиргул нусха торт ва турли хил мевалар бор эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. сўзлашув тили Махсус тайёрланган; қўлбола.
-
Хонаки чой дамламоқ. Хонаки палов қилмоқ.
3. Уйда, хонадонда боқиладиган; парвариш қилинадиган; қўлга ўргатилган.
-
Хонаки ит. Хонаки гул. Хонаки ўрдаклар.
-
Бу шифобахш ўсимликни [алоэни] истаган ҳар бир киши хонаки қилиб ўстириши мумкин. Саодат
4. Хона ёки уй ичида бўладиган, уйда бажариладиган.
-
Хонаки базм. Хонаки иш. Хонаки ҳунар.
-
Сотиболди тирикчилик учун хонаки бир касб қилишга мажбур бўлди — ҳар хил саватчалар тўқишни ўрганди. А. Қаҳҳор, Бемор
ХОНАКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XONAKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ХОНАКИ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ХОНАКИ сўзига берилган маънолар
хонаки сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
хонаки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing