хонадон
билан улашинг
1. Оила.
-
Қобил карвоннинг қамоққа олиниши Абдураҳмонбой хонадонини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Оила аъзолари яшаб турган хўжалик, уй, ҳовли.
-
Шаҳарнинг андазаси чиройли, хонадонлари чорси-чорси бўлиб тушган. З. Акрамов, Ҳиндистон лавҳалари
3. тарихий Қариндошлик ёки валиаҳдлик ҳуқуқига кўра, бири ўрнига иккинчиси тахтга чиқадиган, ҳокимиятни наслдан наслга ўтказиб, ҳукмронлик қиладиган ҳокими мутлақ ёки монархлар авлоди; сулола.
-
Маълумки, Темурнинг вафотидан сўнг унинг поёнсиз империясини идора қиларлик бир қўл бу хонадондан чиқмади. Т. Жалолов, Хамса талқинлари
ХОНАДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XONADON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хонадон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар