хомуш
билан улашинг
1. Ғамгин, кайфияти йўқ; маъюс.
-
Отабек хомуш ўтирар, Ҳасанали эса унинг ҳолини таъқиб этмоқда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Аҳмад] Паришон ва хомуш бир кайфиятда зўр-базўр қадам босиб, ишхонаси томон йўл олди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Ўйчан, сўзсиз.
-
У [чол] тажанг бўлмаган вақтда кўпинча боши ярим қийшайган, хаёлчан, хомуш юради. Мирмуҳсин, Занглаган қилич
-
Командир жим, командир хомуш. У. Носир
3. кўчма Авзойи бузуқ, жимжит (об-ҳаво ҳақида).
-
Шамол босилган Табиат хомуш. Ҳ. Ғулом, Машъал
хомуш сўзи қатнашган жумлалар:
Хомуш тортмоқ
-
— Ҳаммаси жойида дейсанми? — Болта муаллим хомуш тортди. — Қанийди шундай бўлса. Афсуски, бундай эмас. Н. Норқобилов, Тўқнашув
Хомуш булут
-
Зилзиладан чалавайрон шаҳар устида хомуш булут карвонлари вазмин сургалади. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
ХОМУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOMUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хомуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар