хомталаш
билан улашинг
1. этн. Бирор жонлиқ сўйиб, гўшт-ёғини текинга худойи сифатида тарқатиш.
-
[Майсара:] Бир эчки билан сигиримизни дарров хомталаш қилайлик, зора тонггача ўнгарилса. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Юз сўм-ярим юз сўмнинг бетига қарамай, дуохон қушночларга қаратилсин, иложи бўлса, бирорта жонлиқни хомталаш қилиш керак. А. Қаҳҳор, Бемор
2. кўчма Қўлга тушганини олиб кетиш; талон-торож.
-
Ёғ-гўшт хомталаш бўлаверса, қозонга маза кирармиди? Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Қачонлар хомталаш бўлган еримда Кеза бошлайдилар улуғ сиймолар. Газетадан
ХОМТАЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOMTALASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хомталаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар