жинни
билан улашинг
1. Ақлдан озган, руҳий касалликка йўлиққан; телба, савдойи.
-
Ўша қўшнининг қизи шу ёнғоқ таги-да кўп ўтириб, жинни бўлиб қолди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Қурвонбиби жинни бўлиб, паранжисиз ва йиртиқ кийимлар билан эшонникига келган вақтида, уни занжирга боғлайдиган одам ҳам топилмади. Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. кўчма Хаёлига келган аҳмоқона ишлар, ярашмаган қилиқлар қиладиган киши; аҳмоқ, нодон.
-
Маслаҳатингиз учун раҳмат, раис. Мен бўлсам, жинни бўлиб, сизга мақтанибман. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Жинни бўлибсан, Тоҳир! Ҳамма урушдан қочса, сен бу аждаҳонинг комига ўз ихтиёринг била бормоқчисан! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Ўзини яқин олиб, эркалатиб гапирганда ёки ҳазил тариқасида девона, тентак каби маъноларда ишлатилади.
-
Девона севикли қовоғини сўрида кўриб қувона кетди: — Вой, жиннилар қовоғимни бер, жиннилар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
жинни сўзи қатнашган жумлалар:
Жинни шамол
Жинни қилмоқ
-
[Зубайда] Ноз-у адо билан дутор чертиб қўшиқ айтганда, эшитганни жинни қилармиш. К. Яшин, Ҳамза
Жинни қўйнинг калласини едингми?
Жиннисини чиқармоқ
-
Қорбўрон қилиб, унинг жиннисини чиқаришди;
-
Болалар қўғирчоқнинг жиннисини чиқарибди.
Латта жинниси
-
— Латта жинниси! — деб бақирди Бўтабой бутун аламини хотинидан олмоқчи бўлиб, — латтанинг учини кўрсатса, ўзингни томдан ташлайсан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЖИННИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JINNI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жинни сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЖИННИ сўзига берилган маънолар
жинни сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар