жин
билан улашинг
1. Шарқ мифологиясида ва диний тасаввурларга кўра: пастқам жойларда киши кўзига одам тимсолида кўриниб, гўё уни бирор дард-иллатга чалинтириб (масалан оғзини қийшайтириб) кетадиган афсонавий махлуқ.
-
— Энди бу ерда илгаригидай бойўғли сайрамайди. Ҳеч кимнинг кўзига жин ҳам кўринмайди, — деди Юсвали тоға. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Букри домла Майнани жинми, парими деб ўйлади шекилли, турган жойидан силжимай, аллақандай дуони пичирлади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. кўчма Кишининг табиати, таъб.
-
Шунақанги гапларни жиним суймайди.
-
Бепарво, бўшанглик мардга эмас эп, Бундай одамларни ёқтирмас жиним. Ж. Жабборов.
-
Сатторқул аканг уйни тузаттириб бермоқчи. Майли, ўшанда дераза ҳам қурсин, оқлатсин ҳам, токча жинига ёқмаса, суватиб ташлай қолсин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
жин сўзи қатнашган жумлалар:
Жин кўча
-
Хиванинг жин кўчалари ҳувиллаб ётибди. С. Сиёев, Аваз
Жин тегмоқ
-
Нариги хонадан опасининг уф тортгани эшитилди: — Нима жин тегди унга? — Опа, қўрқяпман,— деди Чарос овози титраб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Жин урмайди
-
— Хотинингизга жин ҳам урмайди, аввал хашак жамғариш топшириғини бажаринг! — деди совхоз директора Саидмурод ака. Н. Қобил, Беморлар
Жин урсин
-
Сенларнинг гапларинг қизиқ бўлди-ку, жин урсин сени! С. Кароматов, Олтин қум
Жин чироқ
Жини тутмоқ
-
Бирпасда дадамнинг жини тутди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Жини қўзимоқ (ёки қўзғамоқ)
-
[Заргаров Насибага зеҳн солиб:] Ҳм Формада олиб бора кўрма, формани кўриб, ЗАГС мудирининг жини қўзғамасин тағин. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Жинига тегмоқ ёки жинини қўзғатмоқ
-
Жинимга тегмаган сен бормидинг?
Жинидан баттар ёмон кўрмоқ
-
Домла бозор қилишни, магазинга боришни жинидан баттар ёмон кўрар эди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
Сени (ёки сенга) нима жин урди?
-
[Қози Мулладўстга:] Сенга нима жин урди? — [Мулладўст:] Сизни урган жин! Жим туринг, бу кун ҳам озлик қилмасин! Ҳамза, Майсаранинг иши
Жин чақа
-
Жин чақа ҳамманинг кармонига тупуриб, бойларнинг ҳамёнига ўзини уради. Ойбек, Танланган асарлар
Жин машина
-
Завод ичкарисида жинлар пахта тозалаб чиқармоқда. Ж. Шарипов, Хоразм
ЖИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар