жимжима
билан улашинг
1. Серҳашам ўйма нақш, гул, кунгура.
-
Панжараларнинг жимжимаси.
-
Шкафинг нақшлари жимжима ўйноқ, Жилвали кўркига мумкинми тўймоқ? Қ. Муҳаммадий
2. Жилвали, товланиб турган.
-
Сайр эттирдинг жимжима кўлда, Сайр эттирдинг хиёбон, боғда. Ҳ. Салоҳ, Қолдирмасман мен сени доғда
жимжима сўзи қатнашган жумлалар:
Жимжима қилмоқ
-
Тушки офтобнинг тик тушган нурлари остида дарё суви жимжима қиларди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
ЖИМЖИМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIMJIMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жимжима сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар