жимирла
билан улашинг
1. Майда тўлқинлар билан қопланмоқ, мавж урмоқ.
-
Ҳиротни айланиб ўтадиган Ҳарируд дарёси жимирлаб оқиб ётарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ёвариқ суви жимирлаб, ниманидир шивирлаб оқмоқда. И. Раҳим, Ихлос
2. Милтиллаб кўринмоқ, жилва қилмоқ.
-
Аҳмад бригадир гугурт чўп билан тишини ковлаб, осмонга, юлдузлар жимирлаб турган кўкка тикилди. С. Нуров, Нарвон
-
Олов сели жимирлайди. К. Яшин, Ҳамза
жимирла сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзим (ёки кўзларим) жимирлаб кетди
ЖИМИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIMIRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жимирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар