жим
билан улашинг
1. равиш Овоз, товуш чиқармай, индамай, овозсиз, товушсиз, сукут сақлаб, сукунатда.
-
Мум тишлагандек жим ўтирмоқ.
-
— Саидғози, сен гапирганда, Шербек жим ўтирган эди, — кимдир луқма ташлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ота-бола анчагина жим борди. Ўртага оғир сукунат тушди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Қимирламай, қимир этмай, ҳаракатсиз, тек.
-
Унинг кўзини юмиб, жим ётганини кўрган Бобоқул ота ўрнидан қўзғалди: — Сен тинчгина ухлайвер, чироқ. Мен бир айланиб келай. С. Анорбоев, Оқсой
-
Омон бўлинг-е, раис ака тийинигача тўғрилаб дафтардан ўтказдик-ку? Бироқ ўзингиз, жим ётган илоннинг бошини қўзғаб, яхши қилмадингиз. С. Анорбоев, Оқсой
3. унд. с. взф. Овозингни ўчир, товушингни чиқарма, тинчлан.
-
— Жим!— муштини кўтарди Ёрмат. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Жим, жим— деди Қумри ярим товуш билан. — Гулшан бизникига ухлагани келган экан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
жим сўзи қатнашган жумлалар:
Жим бўлмоқ
-
Ойи, сиз сезасизми, бойникида орқамдан кулишади, гапиришади ман яқинлашсам, жим бўлишади. Ойбек, Танланган асарлар;
-
Фақат болғаларнинг тарақ-туруғи жим бўлганда, Йўлчи жиддий суҳбатга ўтди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аҳмаджон бир сидра ўқ ёғдиргандаёқ немис пулемёти жим бўлиб қолган эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Жим бўлиб кетмоқ
-
Ака, нимага жим бўлиб кетдингиз? Мен сизни жуда соғиндим. Ойбек, Танланган асарлар
Жим турмоқ (ёки ўтирмоқ)
-
Тўғри, — деди Ўрмон полвон, — агар жим турсак, улар ҳар бир иш қиладир. С. Айний, Қуллар
-
Бир бечорага туҳмат қилишса-ю, била туриб, кўра туриб жим ўтирсам, гуноҳ бўлмайдими? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ЖИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар