жилва
билан улашинг
1. Товланиш, тусланиш.
-
Осмон тўла юлдуз, жимир-жимир жилваси кўнгилга ғулув солади. Ёшлик
-
Қуёш заррин кокилларини ёзиб, жилва қилмоқда. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Қуёш шуъласида жилва уриб, чўғдек товланиб турган олтинранг ва шафақранг япроқлар! Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Ишва, ноз-карашма.
-
Йигитлар давра олишиб, раққосалар оёғи остига пойандоз тўшаб, уларнинг бир жилва нигоҳи учун жон фидо қилгудек ҳолатда эдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
— Хўп, майли, мен кетай, — деди Ҳаёт, жилва билан қайрилиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
жилва сўзи қатнашган жумлалар:
Жилва қилмоқ
-
Ёр эшигида туриб, Бир жилва қилай деди, Ҳар хил қилиқлар қилиб, Кўнглини олай деди. Оқ олма, қизил олма
-
Кунлардан бир куни уй эгаси бундоқ қараса, йўлакда сарв-қомат бир жувон жилва қилиб турибди. Газетадан;
-
Шукуровнинг кўзларида шўх учқунлар жилва қилди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Унинг [Хўжабековнинг] чўзинчоқ юзларида, чуқур тушган кўзларида киноя жилва қиларди. С. Анорбоев, Оқсой
ЖИЛВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JILVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жилва сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар