жилов
билан улашинг
1. Юганнинг чарм тизгини.
-
Жиловини бўшатмоқ.
-
Катта тош йўлда елиб келаётган отлиқ тисс деб, отнинг жиловини тортди. М. Муҳамедов, Қахрамон изидан
-
Ноиб отдан тушиб, жиловни эгар қошига ташлади. С. Сиёев, Аваз
2. кўчма Бошқариш, идора қилиш тизгини; ҳокимият.
-
У пайтлар хон ёш эди, салтанат жилови энди қўлига ўтган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Изм, эрк, ихтиёр.
-
— Ўзимиз инглиздан зўрға қутулдик, лекин у ҳамон жиловимизни бергиси келмайди, — деди Исмоилхон. Ойбек, Нур қидириб
-
Имтиҳон яқинлашаётганини унутма, жиловинг менинг қўлимда [деди ўқитувчи Одилжонга]. Муштум
-
Подшо жиловида юради шотир, Ёвга от қўяр доим пирдай бўп ботир. Юсуф ва Аҳмад
жилов сўзи қатнашган жумлалар:
Жилов урмоқ
-
Дарёга жилов урди Ўктам инсонлар Улуғ бир тўғон қурди. Миртемир.
Жиловини бўш қўймоқ
-
Жиловини бўш қўйганингиздан кейин шундай бўлади, раис. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Жиловини тортиб қўймоқ
-
Давлат машинасидан текин пул топиш, бойлик орттириш учун фойдаланаётган бу шахсларнинг жиловини тортиб қўядиган ташкилот йўқмикан? Газетадан
Жиловини қўлга олмоқ
Жиловини қўлдан бериб қўймоқ
ЖИЛОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JILOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жилов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар