жиловла
билан улашинг
1. От-улов бошига нўхта ёки юган солмоқ.
-
Ҳамроҳи отга етиб келиб, саманни жиловлаб олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. кўчма Тиймоқ, тартибга солиб қўймоқ; бўйсундирмоқ.
-
Унинг ўғли Абулҳорис Мансур ҳам бевош вазирлар, исёнчи ҳокимларни жиловлай олмади. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Амударёни жиловласак, Ўзбекистон бутун-бутун янги пахта водийлари яратади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
3. кўчма Эгалламоқ, ўрганмоқ.
-
Йигитлар машғулотларга мунтазам қатнашарди, техникани тезроқ жиловлаб олишга ҳаракат қилишарди. Ўзбекистон қўриқлари
ЖИЛОВЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JILOVLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жиловла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар