жило
билан улашинг
1. Силлиқ ёки сайқалланган сиртнинг товланиши, ялтираши.
-
— Сув жилосини кўрсам, кўзим қувонади, тўлқинида кўнглим ўсади, — дерди Усмонхўжаев. Ўзбекистон қўриқлари
-
Аҳмаджон йўлакай сувнинг олтин жилосидан кўз узмай, жим борарди. Й. Шамшаров, Ғурумсаройликлар
-
Қуёшнинг бутун рангини кўрмоқчи бўлган одам Марғилон атласининг товланишига, қоракўл барраларининг жилосига тикилсин. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
2. кўчма Кўрк, ҳусн.
-
Қаён боқса, ўзгача жило, Қаён боқса, гўзаллик пинҳон. Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Азалдан Самарқанд ер юзининг жилосидир, кўркидир деган нақл бор халқ орасида. Газетадан
жило сўзи қатнашган жумлалар:
Жило бермоқ
-
Мўйқалам соҳибларининг диди-маҳорати билан маҳсулотга жило берилади. Гулистон
-
Бу нур — эрк, озодлик, тинчлик, бахт, виқор, Бунга жило берар қирқ йиллик умр. Х. Расул;
-
Ранго-ранг мармарлардан ишланган бу мақбара ҳозир ҳам ёрқин жило бериб турибди. З. Акрамов, Ҳиндистон лавҳалари
ЖИЛО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JILO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жило сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар