юракли
билан улашинг
1. Юрагида ўти бор; қўрқмас, жасур.
-
Юракли йигит.
-
Зебихон опангиз сизни жуда мақтади. Юракли қиз экан, деди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Амирбек эсли, ҳимматли, юракли эди Юсуф ва Аҳмад
2. Ўзи боғланиб келган сўз билдирган (шундай белгили) юракка эгаликни билдиради.
-
Йўлчи шу топда бу гўзал, тоза юракли, жасур, вафодор қизнинг оёқларига бош қўйишга тайёр. Ойбек, Танланган асарлар
-
Али-ю арслон юракли Отабек ҳам бадбахтни шундоғ янчиб ташладики, бу жуда оз кишилар қўлидан келадиган ишдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЮРАКЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YURAKLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юракли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар