1. Қадам ташлаб олға босмоқ, қадамлаб жилмоқ.
Тез юрмоқ. Секин юрмоқ. Оқсаб юрмоқ. От юрмай тураверди. Юрган — дарё, ўтирган — бўйра. Мақол
Кампир юрганда, ҳеч қанақа овоз чиқмасди Оёғи худди пардек ерга беозор тегарди. С. Аҳмад, Ота
Мен ана у сўқмоқдан юрсам ҳам бўлади. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Чол от жиловини силтади. Отлар юриб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Маълум йўналишда ҳаракат қилмоқ, бир жойдан бошқа жойга жилмоқ, бормоқ ёки кетмоқ (асосан транспорт воситаси ҳақида).
Машина чап томонга юрди. Трактор бедазорга қараб юрди. Катта арава қай йўлдан юрса, кичик арава ҳам шу йўлдан юради. Мақол
Шаҳарда кўнкани илгари от сургар эди. Мана энди кўнка отсиз юрибди. Ойбек, Танланган асарлар
Поезд бир неча соат йўл юргандан кейин ана шундай бекатчалардан бирига келиб тўхтади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. Умуман, бир жойдан жилмоқ, силжимоқ (сузмоқ, судралмоқ, ўрмаламоқ ва шу кабилар).
Ҳовузчада ўнтача балиқ юрибди. Дастурхон устида чумоли юрибди. Қурт новдадан юриб, гулга етди.
4. Кезиш, айланиш, саёҳат ва шу кабиларда бўлмоқ.
Шаҳарма-шаҳар юрмоқ. Эшикма-эшик юрмоқ.
Йўл билмасанг, йўл сўрагин юргандан, Тан билмасанг, гап сўрагин билгандан. Н. Назаров, Замон
Андижоннинг сувин ичганман, Шарбат десам, қилмайман хато. Пахтазорин кезганман роса, Қирларида юрганман ҳатто! Ё, Мирзо
5. Ҳаёт кечирмоқ, яшамоқ.
Жияним уч йил бизникида юрди. Руслар орасида юриб, тил ўргандим.
Жамоа сизнинг бу ёқлар-да юрганингизни ҳали билмайди [деди Шарофат Сидиқжонга]. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
[Мирзакаримбой:] Ёшим етмишда. Эллик йил мол қайғусида юрдим. Ойбек, Танланган асарлар
Мен Тошкентда юрарман, аммо кўз ўнгимда сизнинг ҳай-калингиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Иш-фаолият ва шу кабиларда бирга бўлмоқ.
Ёмон билан юрдим —
қолдим уятга, Яхши билан юрдим — етдим муродга. Мақол
Нодон билан юрма, номусингни букма. Мақол
Бирга ишлайди, бирга юради, бирга туради; бир-бирига жуда муносиб. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Мен далада ҳар куни қизлар, келинчаклар орасида юрардим. Ёш бўлсам ҳам, севганим бор эди. Ойбек, Танланган асарлар
7. Қатнамоқ.
Марказдан қишлоғимизга автобус юради.
8. Давом этмоқ (ўзи бирикиб келган сўз билдирган ҳолатда).
Эсон-омон юрибсизларми?
Сиз шу йўсинда юра берсангиз, эрта-индин ўғилдан ажраласиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Маърифатхон воқеасини эшитганидан бери унинг қабрини зиёрат қилиш ниятида юрган эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Ҳомиднинг бундай ишлари бор эканидан хабарсиз юрганимизга ҳайрон қоламан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
9. Шахмат, қарта, домино каби ўйинларда ўз навбатида, навбати келганда ҳа-ракат қилмоқ, ўйнамоқ; юриш қилмоқ.
Пиёдадан юрмоқ. Тузни юрмоқ.
10. Ҳаракатга келмоқ, ишлаб турмоқ, ишламоқ (механизмлар ҳақида).
Соатим яхши юряпти. Машина кечгача юриб турди.
Ҳа, айтгандай, бу орада трактор чўчқанинг ёғи билан юрар эмиш, гўристондан товуш чиқипти, деган гаплар чиқиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
11. с. т. Суйган ёр билан вақт ўтказмоқ, яқин муносабатда бўлмоқ.
[Дилнавоз:] Ўша куни Жўранинг юрадиган қизи Бибигул менинг атлас кўйлагим билан ҳаворанг дуррачамни олган эди. С. Кароматов, Бир томчи қон
Биласиз-ку, иш кўп. Ҳар хил мажлислар ҳам кўп. Шулар билан юрсам, у мени хотинлар билан юрган, деб гумон қилади. Ойдин, Кўнгли тўлдими, яхши йигит
Айт, қачондан буён юрдинг Тиғи парронга учрагур! Йўлчи билан қачон топишдинг? Ойбек, Танланган асарлар
12. Рози бўлмоқ, кўнмоқ, унамоқ.
У бировнинг айтганига юрадиган одаммас.
Тўғри, ихтиёр ўзларида, лекин сизга маслаҳат соладилар, маслаҳатингизга юрадилар-да, яхши маслаҳат берсангиз, юрмайдилар-ми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Оз бўлса ҳам, пешона терим билан топаман, суқтойлик, мўлтониликка сира юрмайман. Ойбек, Танланган асарлар
13. Ёйилиб кетмоқ, ёйилмоқ; тарқалмоқ (гап-сўз, хабар ҳақида).
Эл оғзида юрган миш-мишлар.
Кечадан бери бир ярим минги қирилган! деган хабар юриб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
14. кўм. фл. взф. -(и)б қўшимчали равишдошга бирикиб, ҳаракатнинг давомийлигини билдиради.
Томоша қилиб юрмоқ. Нима қилиб юрибсиз? Мен ўғлимни ахтариб юрибман.
Низомиддиновнинг қўлидаги папиросидан сизиб чиқаётган тутун уй ичида ҳалқа-ҳалқа бўлиб сузиб юрибди. С. Аҳмад, Ҳукм
15. (3-шахс буйруқ майли шаклида — юр) Бирор томонга жўнаш, кетишга ундашни билдиради.
Юр, кеч қоламиз.
Ҳа, баракалла, жумбоқ ўша ерда ечилади, юринглар! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Йўлига юрмоқ
Нурматжон, Бу очиқ аёллардан чиққан гап, қиз шуларнинг йўлига юрган бўлса, жазосини тортсин, деб жўрттага иккинчи оғиз очмади. А. Қаҳҳор, Қизлар
Ё мен бошлаган йўлга юрасан, ё жонингдан умидингни узасан. С. Аҳмад, Ҳукм
Бош кўтариб юрмоқ
ЮР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.