сиғин
билан улашинг
1. дин. Худога, азиз-авлиёларга, илоҳий кучга эга деб ҳисобланган нарсаларга сажда қилиш; диннинг асосий элементи.
-
Ҳозир пир ўзларини эмас, сизларни ўйлайдилар, тонг саҳарларда жойнамозга тиз чўкиб: Ҳақ йўлдан адашган гумроҳ бандаларингга ғазаб қилма, деб худога сиғинадилар. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Назирқулнинг отаси Шоҳимардонга сиғиниб, қўчқор олиб бориб сўйди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Инсон ўзини танигунча кўп нарсаларга сиғинган. Газетадан
2. кўчма Бирор кимсага, нарсага ортиқ берилмоқ, уни ҳаддан ташқари улуғламоқ.
-
Пулга сиғинмоқ. Қуш бутоққа сиғинар. Ма-қол
-
Жаҳолатда қолган халқ аълам ҳар борганида, садағанг кетай, эшоним, деб унинг оёғига тиз чўкиб сиғинар, назр-ниёз берар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Нажот истаб бормоқ, бош урмоқ.
-
Музга суянма, ёвга сиғинма. Мақол
-
Аймоқ халқи бизни дўстдек кутар деб, Юртингизга биз сиғиниб келганмиз. Ёдгор
СИҒИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIG‘IN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиғин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар