сиғ
билан улашинг
1. Жо бўлмоқ, жойлашмоқ, кетмоқ.
-
Кўп нарса сиғадиган идиш. Қучоққа сиғмайдиган дарахт. Бир қўлтиққа икки тарвуз сиғмас. Мақол
-
Бу ерда олиб тушаман. Қандай беда денг, боғи қучоққа сиғмайди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Лойиқ, мос келмоқ (кийим, пойабзал ҳақида).
-
Этик оёғимга сиғмади.
3. Бемалол кирмоқ, ўтмоқ.
-
Ип игнанинг тешигига сиғмади.
-
Зиндон ёнидан бир арава сиғадиган тор кўча ўтган. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Ўзига паноҳ топмоқ, бемалол, хотиржам яшамоқ, турмоқ.
-
Ундан чиқиб қаёққа, кимникига бораман, кимнинг уйига сиғар эдим. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Ўз юртингга сиғмай, бунда келасан, Дарбадар бошингга бало бўласан. Ширин билан Шакар
-
Аваз ўз уйига сиғмай қолди. С. Сиёев, Ёруғлик
5. кўчма Тўғри келмоқ, мос бўлмоқ.
-
Устозлар турганда, ўзи ҳақида сўзлаш шарқона одобга сиғмайди. Газетадан
-
У нобакор яқинда бир ғайридин ожизага уйланмиш. Бу иши энди ҳеч қайси низомга сиғмайди! К. Яшин, Ҳамза
сиғ сўзи қатнашган жумлалар:
Ақлга сиғмаслик
-
Чунки, сен айтгандек, беш-олти кунда Қўқонга бориб келиш сира ақлга сиғмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Гап сиғмаслик
-
Шарофат орага бошқа гап сиғмаслигини кўриб: — Боламни олиб кетгани келдим,— деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ичига сиғмаслик
-
Ҳамза шу аснода юз берган даҳшатли манзарани кўриб эзилиб кетди, у тутақар, ғазаби ичига сиғмай ғижинар, тақа-тақ қилиб ўтиб бораётган вагонлардан кўз узмасди. К. Яшин, Ҳамза
Кўнглига (ёки дилига) сиғмайди
Пешонасига сиғмади
-
Ойинг фаришта эди, қизим. Нима қилайликки, пешонамизга сиғмади. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
Тасвирга (ёки таърифга) сиғмайди
-
Гўзаллиги таърифга сиғмайди.
-
Тошкент тонготари нақадар гўзал, Чиройли, тасвирга сиғмас, сермазмун. Ғайратий
Терисига сиғмай
-
Улар [йигитлар] қопларини тўлдириб, териларига сиғмай, олма-узум олиб келаётганида, мўғуллар ушлаб олдилар-да, қулоқ-бурунларини кесиб, қўйиб юбордилар. М. Осим, Ўтрор
-
Мавлоно Соҳиб Доро жиянининг абжад ҳисобини яхши ўрганиб олганини, фаҳм-фаросати ўсганини кўриб, терисига сиғмай кетди. М. Осим, Сеҳрли сўз
Хаёлга сиғмайдиган
Юрагига сиғмайди
-
Ўз юрагингга сиғмаган сир ўзганинг юрагига сиғмас. Мақол;
-
Қўлидан ғўнғир-ғўнғир гапдан бошқа иш келмайдиган бу одамнинг лип этиб кириб келавериши кейинги вақтда Қудратиллахўжанинг юрагига сиғмай қолган эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Юрагига (ёки кўнглига, дилига) қил (ҳам) сиғмайди
-
Умрини ҳалол, бегуноҳ ўтказган йигитнинг ҳозир кўнглига қил сиғмайди. С. Аҳмад, Ҳукм
Ҳадди сиғмаслик
-
Мозорга тил теккизишга қандай ҳаддинг сиғди, муртад?! К. Яшин, Ҳамза
СИҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing