олдир
билан улашинг
Олмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Соч олдирмоқ. Тиш олдирмоқ.
-
Моҳира ойим ҳар бир ҳайитда бирор ойлар илгари эрига айтиб, болаларига кийимлик олдирар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
олдир сўзи қатнашган жумлалар:
Олинг, олдирманг
-
Худо ҳаммангизга қувват берсин! Олинглар, олдирманглар!Омин/ М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Оғиздагини (ёки оғиздаги ошни)
-
Ақлсиз оғзидагини олдирар. Мақол
-
Ёрмат уни [Йўлчини] одамлар олдида бўш-баёвликда айблади: — Бу нима, оғиздаги ошни олдириш? — деди. Ойбек, Танланган асарлар
Юрак олдирмоқ
-
Мадамин юрагини олдириб, ўз кўланкасидан қўрқадиган бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
Ўзини олдирмоқ
-
— Сиқилманг, асло сиқилманг, хоним Акс ҳолда, ўзингизни олдириб қўясиз, — деди Ҳамдамий Мунавварга. С. Анорбоев, Меҳр
-
Палончининг хотини ҳалиям ўзини олдирмабди, деса ёмонми? С. Аҳмад, Юлдуз
Ўт олдирмоқ
-
Юк машинасида олиб келинган самоварлар туширилди, қутида олиб келинган ўтин-кўмирлар бирпасда қаланиб ўт олдирилди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Тракторни ўт олдирмоқ.
-
Моторни ўт олдирди. С. Аҳмад, Уфқ
ОЛДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олдир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар