олдин
билан улашинг
1. равиш Олд томонда, олдинда; илгари.
-
У мендан олдин. Олдин турмоқ.
-
Шу пайтда олдин кетаётган йўловчи ташийдиган автобус тўхтади. С. Зуннунова, Олов
2. Дастлаб, биринчи галда.
-
Қўрққан олдин мушт кўтарар. Мақол
-
У ёққа боргани ҳаммадан олдин бу янги ўқитувчиларнинг ўзлари уялишлари табиий эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўм. (чиқиш келишиги билан) Муқаддам, илгари, аввал, бурун.
-
Овқатдан олдин. Сиз келмасдан олдин. Бундан бир йил олдин.
-
Ундан олдин Тўланбой жавоб қилди. С. Аҳмад, Уфқ
ОЛДИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLDIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олдин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар