олди-берди
билан улашинг
1. Бир-бировидан нарса олиб, нарса бериб туриш, бир-бировининг ҳожатини чиқариб туриш ва шу асосдаги муомала, алоқа.
-
Мулла Обид каби ўз олдига деҳқончилик қилмоқчи бўлган келгиндилар билан уларнинг кўпда олди-бердиси бўлмайди. А. Қодирий, Обид кетмон
2. айнан Олиқ-солиқ 2.
-
— Тўйчиқнинг олди-бердиси бир гап бўлар, — деди Эшон Сурхон-бойга. И. Раҳим, Тақдир
3. Савдо-сотиқ, савдо муомаласи.
-
У [Тешабой] савдо-сотиқ, олди-берди масалаларида, яъни бирни ўн қилиш бобида икки онани эмган қув бузоқлардан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ОЛДИ-БЕРДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLDI-BERDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ОЛДИ-БЕРДИ сўзига берилган маънолар
олди-берди сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
олди-берди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар