олачалпоқ
билан улашинг
1. Дарахт барглари оралаб тушган парча-парча офтоб, ойдин ёки кўланка.
-
Олачалпоқ соя.
-
Хиёбондаги дарахтлар орасида олачалпоқ ойдин кезади. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
-
Сутдай ойдин Ўн тўрт кунлик ой тераклар орасидан мўралаб, ҳамма ёққа олачалпоқ кўланка ташлаб турар эди. Ғайратий, Довдираш
2. Бир текис эмас; у ер-бу ерда, парча-пурча.
-
Олачалпоқ булутлар. Даштнинг у ер-бу ерида олачалпоқ қор пағалари.
-
Одам бўйи ўсган олачалпоқ маккажўхорининг сўлинқираган нимжон барглари сарғайиб, осилиб ётарди. Қ. Кенжа, Нотаниш гул
ОЛАЧАЛПОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLACHALPOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олачалпоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар