олдинги
билан улашинг
1. Бошқаларга нисбатан олдинда, илгарида турган, олд томондаги; олд томонда жойлашган.
-
Олдинги қатор. Бинонинг олдинги хонаси.
-
Қисм қоронғи тушгунча, душманни олдинги окоплардан суриб чиқарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Нигора Қоплонга қаради: ит тумшуғини олдинги оёқлари орасига олиб, бемалол мудраб ётибди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Қирмизхон тушаётиб, олдинги ўриндиқдаги тугунни олди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. Илгари бўлиб ўтган; аввалги, бурунги.
-
Тарихдан олдинги давр. Олдинги тўрт йил ичида эришилган муваффақиятлар.
-
Салимжон бундан бир неча йил олдинги қизиқарли воқеаларни эслатиб, даврага илиқлик киритди. Шарқ юлдузи
3. кўчма Бирор ишда ҳаммадан олдинда борувчи; пешқадам.
-
Мамлакатимизнинг олдинги кишилари.
-
Мирзакаримбой Тошкентнинг энг олдинги бойларидан. Ойбек, Танланган асарлар
ОЛДИНГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLDINGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олдинги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар