сичқон
билан улашинг
1. Ер юзида кенг тарқалган, хавфли касалликлар тарқатадиган кичик кемирувчи сутемизувчи ҳайвон.
-
Шу пайт аммамнинг яқинда болалаган тарғил мушуги, оғзида сичқон тишлаганча, уйга кириб кетди. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
-
Қаердадир юлғун тагида чўл сичқоними, нимадир ногоҳ шитирлади-ю, Зулхумор чўчиб тушди. М. Мансуров, Ёмби
2. Мучал йил ҳисобида биринчи йил номи.
-
Унинг йили — сичқон.
сичқон сўзи қатнашган жумлалар:
Сичқонча
Сичқон йили
Арслоннинг ўлиги — сичқоннинг тириги
Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига
Сичқон сурди
-
— Ҳамзахонни бугун-эрта сичқон сурди қилиб, кўчага олиб чиқамиз, холажон, худо хоҳласа, — деди Умар полвон қўлидаги тугунни Жаҳонбувига узатиб. К. Яшин, Ҳамза
Сичқоннинг ини минг танга
-
Мадрасалар ҳам жимжит, фалакиёт мударрислари, ҳандаса-ю риёзиёт муллолари учун сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
СИЧҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SICHQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сичқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар