1. (Й — катта) Қуёшдан кейинги учинчи планета.
Ер шари. Ер айланаси. Ер Қуёш атрофида айланади. Ернинг сунъий йўлдоши.
Агар Ер шарининг ярми тилла, ярми ер бўлиб, биров мендан қайси томонида яшайсиз, деб сўраса, мен иккиланмай, ер томонини танлаган бўлардим. Н. Фозилов, Қуш — қаноти билан
2. Шу планетанинг қуруқлик қисми (сув билан қопланган қисмига қарама-қарши қўйилганда).
Ер планетамизнинг олтидан бир қисмини ташкил этади.
3. Планетамиз қобиғининг сиртқи қатлами.
Ер бағри. Ер ости бойликлари. Қора (қаро) ерга киргур! (қарғиш). Ер ютгур! (қарғиш). Осмон узоқ, ер қаттиқ. Мақол
Бир вақт ер ости дукуллагандек бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
4. Нарсалар турган, тирик организмлар ҳаёт кечираётган юза, сатҳ (шахс ёки бошқа нарсаларга нисбатан).
Ерга палос солмоқ. Томдан ерга қуламоқ. Коса столдан ерга тушиб синди. Ерга тушган — етимники. Мақол
Сидиқжон бўсағадан бир қадам ичкарида чўнқайди-да, болани ерга қўйиб, онасига йўллади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Ер сатҳининг муайян бир қисми; жой, ҳудуд.
Тошлоқ ер. Обод ер. Ҳайдалган ер. Баланд-паст ерлар.
Йигит уфқларга туташ ерларни кўздан кечиради. Газетадан
Ярадорларни тезда хавф-хатарсиз ерга олиб чиқиш зарур бўлиб қолди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
6. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тупроқ қатлами, экин, дарахт ва шу кабилар экиладиган жой, майдон.
Мен ҳам деҳқон боласиман Отам Одил кўр деган қўқонлик бойнинг ерини жар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Меҳнати-ла гуллатар Бир танобча ерини. Ғайратий
Чўл одами худди янтоққа ўхшаши керак оёғи остидаги ризқи сочилган ерга чуқур томир отиши лозим. Газетадан
Еринг бўлса, меҳнати ҳам, роҳати ҳам ўзингники бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
7. Бирор нарса банд қилиб турган, эгаллаган ўрин, жой; макон.
Дарахт бир ерда кўкаради. Мақол
Ҳоким чўзилиб ётган еридан туриб, ташқари чиқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Офицер йиқилди ва ётган ерида қўлини кўтарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
8. Бирор мамлакат, давлат, халқ, хўжалик ва шу кабиларга қарашли ҳудуд.
Қони, эти., ери, тили., бир бўлган бир халқ нима учун икки душман гуруҳга бўлиниб, бир-бирининг қонини тўкади? Ойбек, Навоий
Ўн уч хўжалик ерини қўшибди трактор бир ярим кун ишлаб, тизза бўйи ҳайдаб берибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
9. Бирор нарсанинг ёки аъзонинг айрим қисми, ўрни, нуқтаси, жойи.
Гиламнинг бир ерида доғи бор. Ҳақ — ерини топар. Мақол
Хат саккиз букланиб, қизил ипак билан бир-икки еридан чатилган ва Отабекка аталган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Беш еридан ўқ еганига қарамай ер бағирлаб кетишди. Ойбек, Қуёш қораймас
Ҳожи хола ўз таржимайи ҳолининг жуда кўп ерларини ташлаб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
10. Иш жойи, муассаса, ташкилот.
Иш-лаган еридан ҳужжат келтирмоқ. Бирор ерга арз қилмоқ.
[Бадрий:] Сизлар билан бошқа ерда гаплашаман! З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
11. кўм. взф. (жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги шаклида) Пайт, ўрин, сабаб каби муносабатларни билдиради.
Кутилмаган ерда шаҳарнинг аъёнларидан бўлган Салим шарбатдор деганнинг Комилбек исмли ўғлидан совчилар келиб қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Рўзимат айтмоқчи, гап бошқа ерда бўлиши ҳам мумкин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Сариқ атласни кийишга чоғлаб кўрган бўлса-да, бироқ кўйлакни олган ерида бу фикрдан қайтди. К. Яшин, Ҳамза
Ер билан яксон бўлмоқ
Ер бўлмоқ
Элга қўшилсанг, эр бўласан, элдан ажралсанг, ер бўласан. Мақол
Кўп оғиз бир бўлса, бир оғиз ер бўлар. Мақол
Ерга урмоқ
Мен номус-оримни ерга урган душманимнинг қонини ўз қўлим билан тўкишим керак К. Яшин, Ҳамза
Қўйсангиз-чи. Ўзингизни жуда ҳам ерга уриб юбордингиз-э. К. Яшин, Ҳамза
(Юзини) Ерга қаратмоқ
Эл-юрт ичида оламга довруғи кетган отамнинг юзини ерга қаратди. К. Яшин, Ҳамза
Ватаннинг амри шу, бурчингни бажар, Охири юзимни ерга қаратма! Ғайратий
Уялмайсанми Мен фалончига тегаман, деб ота-онангни ерга қаратиб қўйишга! Ҳамза, Паранжи сирлари
Ер остидан қарамоқ
Эртоев йигитларга ер остидан бир қаради-ю, пешонасидаги ажинлари ёзилиб, кутилмаганда хушнуд жилмайди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Ер(нинг) тагида(н) бўлса ҳам
Ма, лайлак, ер тагидан бўлсаям, иккита вино топиб ке. С. Сиёев, Ёруғлик
Ер тишламоқ
Бомбардимонда юзлаб фашист солдат, офицерлари ер тишлади.
Ер чизиб қолмоқ
Камол қози анча паст тушиб, Сафохон тўра олдида ер чизиб қолди. К. Яшин, Ҳамза
Ер юзи
Бу хабар бутун ер юзига тарқалди. Ер юзидан келаётган хабарлар.
Ер қилмоқ
Сиз раҳбарсиз! Мени бир имо билан ер қилиб қўйишингиз мумкин. С. Нуров, Нарвон
Бурнини ерга ишқамоқ
Гапни бир ерга қўймоқ
Осмон йироқ (узоқ), ер қаттиқ
Ибн Ямин табиблик, Жаҳонбуви доялик қилишди. Лекин бу билан ҳам мурод ҳосил бўлмади. Осмон узоқ, ер қаттиқ эди! Сал кунда олти бола оламдан ўтди. К. Яшин, Ҳамза
Сўзини (ёки гапини, илтимосини) ерда қолдирмоқ
Ойим бувимнинг сўзини ерда қолдирмади-ю, ўйлаб-ўйлаб, охири Дамирни топди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Гавҳар унинг қоронғида ғира-шира кўриниб турган меҳрибон чеҳрасидан бу сафар ҳам илтимосини ерда қолдиролмаганини тушунди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Туянинг думи ерга тегганда
Қолган еридан
Ана энди уйқуни қолган еридан олаверинг С. Сиёев, Ёруғлик
ЕР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.