меҳнат
билан улашинг
1. Бирор мақсад учун қаратилган ақлий ёки жисмоний фаолият; иш.
-
Ақлий меҳнат. Жисмоний меҳнат. Меҳнат интизоми. Меҳнатда чиниқмоқ. Меҳнат — меҳнатнинг таги роҳат. Мақол
-
Меҳнатга ўрганган киши меҳнатсиз қолса, меҳнат хумор қилади. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
2. Бирор мақсад учун сарфланадиган куч, ғайрат, ҳаракат.
-
Бир томондан, раиснинг обрўйини сақлаш, иккинчи томондан, бу тадбирдан қаттиқ норози бўлган одамларга бунинг моҳиятини тушунтириш керак бўлиб қолди. Ўрмонжон бунга ҳийлагина вақт ва меҳнат сарф қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
меҳнат сўзи қатнашган жумлалар:
Меҳнат қилмоқ
-
Меҳнат қилган одам доим бошқаларнинг юзига дадил қарайди. Т. Ашуров, Оқ от
Меҳнат куни (ёки меҳнат)
-
Энди меҳнат кунига ҳам оз-моз дон тегса керак. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Колхозчилар меҳнат кунларига ҳеч вақт ҳозиргидан кўп ҳақ олмаган. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
МЕҲНАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEHNAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меҳнат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар