ҳамкорлик
билан улашинг
1. (қ. Иш-фаолиятда бирга, ҳамкор бўлиш, айни бир ишда биргалашиш, уни тенг бажариш ҳамкор 1).
-
Автоматчилар танкчилар билан ҳамкорликда ҳужумни давом эттириб, душман мудофаасини ёриб ўтишди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Марҳум устозим Зиё Саид билан ҳамкорликда Тарих тилга кирди китобини ёздик. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Бирор соҳада ўзаро боғланиб, биргаликда, ҳамкор бўлиб иш олиб бориш.
-
Иқтисодий ҳамкорлик.
-
“Тоҳир ва Зуҳра“ фильми тугар-тугамас, Наби Ғаниев кинорежиссёр Комил Ёрматов ҳамкорлигида Насриддиннинг саргузаштлари кинокомедияси устида иш бошлади. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
-
Биз физиология мутахассислари билан ҳамкорликда ядро нурланишларининг уруғлик чигитга таъсирини ўргандик. Фан ва турмуш
-
Аҳдлашувчи томонлар радио-эшиттириш ва кинематография соҳасида ҳамкорликни кучайтирадилар. Газетадан
ҲАМКОРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMKORLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲАМКОРЛИК сўзига берилган маънолар
ҳамкорлик сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
ҳамкорлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар