ҳамла
билан улашинг
1. Кимса ёки нарса устига ташланиш.
-
У бир ҳамла билан Султоннинг ёқасидан ушлаб, ўзига тортди. О. Ёқубов, Ларза
-
Тажанг бўлса, қоплон ҳамласи билан Писмиқ гирибонига чанг солди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Жанг, кураш ва шу кабиларда куч билан олға ташланиш; ҳужум.
-
Разведка маълумотига қараганда, бу тепаликни бир ҳамла билан Кўлга олиш мумкин эмас эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Бизнинг ҳокимларимиз бир-бири билан иноқ бўлмагани, бирлаша олмагани сабабли, катта кучга эга бўлган истилочининг ҳамласига доц. бера олмадик. Мирмуҳсин, Меъмор
3. айнан Ҳужум.
-
Унинг дастурхондан ҳамон кўз узмай, жим ўтирганини кўриб, очиқ ҳамлага ўтди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
ҳамла сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳамла қилмоқ
-
Ёқутойим эрига қутуриб ҳамла қилди, юзига чанг солди. С.Анорбоев, Оқсой
-
Навқирон йигитнинг чарчаганини сезган Темур Малик устма-уст ҳамла қилиб, йигитни орқага тисарилтира бошлади. Саодат
-
Очиқ қолган марказдан Бобур аскарларининг бир қисми аланга тилидай отилиб чиқди-ю, Шайбонийхон турган тепаликка ҳамла қилиб кела бошлади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ҲАМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲАМЛА сўзига берилган маънолар
ҳамла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ҳамла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар