ҳамкор
билан улашинг
1. Бирор иш-юмушни бирга бажарувчи, бирга амалга оширувчи.
-
Орада бир ҳафта ўтгандан сўнг ҳамкори Барат бу мақолага қарши узун бир мақола ёзиб берганида, Саидий ўқиб кулди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Шу пайт у Маҳкамга машҳур олим бўлиб эмас ўртадаги оғир юкни бирга кўтараётган ҳамкор бўлиб кўринди. П. Ходиров, Уч илдиз
2. Иш-фаолиятда ўзаро кўмакдош; ўзаро ёрдам, бамаслаҳатлик билан ишловчи.
-
Ҳамкор корхоналар.
-
— Бир солдат иккинчи солдат билан ҳамкор бўлиши керак, — дерди командир. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
ҲАМКОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMKOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳамкор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар