хумор
билан улашинг
1. от Одатланиш туфайли бирор нарсага бўлган чанқоқлик; муштоқлик, зўр истак.
-
У бугун уйқудан бир қадар хумори босилгандай бўлиб турди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
2. Бирор нарсага эришувга, етишувга иштиёқи баланд, орзуманд; муштоқ.
-
Хат ку-тиб жонимда қолмади тоқат, Бир кўрмоққа хумор бўлди Адолат! И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Тожибой хумор бўлиб, яна нос чекди-да, отига қамчи урди. П. Турсун, Ўқитувчи
хумор сўзи қатнашган жумлалар:
Хумор қилмоқ
-
— Дуруст, олдинги касбинг хумор қилаётгани йўқми?— деб ҳазиллашдим. Шукрулло, Сайланма
Хумордан чиқмоқ
-
[Аҳмад] Улоқ чопиб, кўпкариларни кўриб хуморидан чиқиб, уйига қайтмоқчи бўлди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Хумори тутмоқ
-
Қисқаси [чолнинг] носи адо бўлса, айниқса, хумори тутганда, ҳеч бир куч уни тўхтатиб қололмайди. Н. Норқобилов, Тўқнашув
Хуморини тарқатмоқ (ёки ёзмоқ)
-
Ўйнаб, ҳасратлашиб, хуморини тарқатиб, уйига қайтади одам. Газетадан
-
Сизларни кўрсам, уни [набирамни] кўргандай хуморим ёзилади. Саодат
Хумор кўз ёки кўз(лар)и хумор
-
Зумраднинг хумор кўзларида қандайдир чуқур бир қайғу яширинган. Ҳ. Зиёхонова, Менинг табригим
-
У [Гулнор] чиройли майин товуш билан сўзларкан, йигитнинг қўлидан чойнак-пиёла оларкан, шўх, хумор кўзлари билан йигитга қарайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўз тинди кутиб, кўзи хуморим, нима бўлди? Ҳабибий
Ўз гапи ўзига хумор қилмоқ
-
Муаллим ўз гапи ўзига хумор қилиб хохолади Ёшлик
ХУМОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUMOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хумор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар