хун
билан улашинг
1. айнан Қон.
-
Минг жафо бирлан эзиб қалбимни, тўкдилар хуним. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Дарё бўлиб оқди дарёда хунлар, Дўзах оловида бамисли дунё. Э. Воҳидов
-
— Ҳар ким шаҳид — ўз хунига бўялар, Эл-у халққа озор берма, Авазжон, — деди Қулмалойик бобо. Зулфизар билан Авазхон
2. Уруғдошлик тузуми даврида вужудга келган одат; ўлдирилган шахс учун олинадиган қонли ўч.
-
Қўйвор, деяпман сенга Бари бир укамнинг хунини оламан Қўйвор, қаёққа судраяпсан! Ёшлик
-
Уликни тобутга солаётганда, хизматкорлардан биттаси: — Бу одамхўрларни қозига бериб, бечора гўдакнинг хунини олиш керак, — деди. Ойдин, Ҳазил эмиш
3. Умуман, ўлдирилган кимса, йўқотилган ёки тортиб олинган нарса учун тўланадиган ҳақ; товон.
-
— Том тагида қолиб ўлсак, сан билан манинг хунимни улардан ким даъво қилади?— қайғули товуш билан деди Ўроз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўлган сигир қозиники бўлса, нима қилиш керак? — Сузган сигир эгасидан хунини тўлатиб олиш керак, — деди афанди. Латифалар
хун сўзи қатнашган жумлалар:
Жигари (ёки бағри, юраги) хун бўлмоқ
-
— Онамга билдирманглар, — деди аёл бағри хун бўлиб. А. Нурмуродов, Уруш бевалари
-
Ёлғиз сени, мен ёлғиз кутдим, Кута бериб хун бўлди жигар. Р. Парфи
-
[Абдулазиз] Шу вақт ичида қанча фойдадан қолганини ҳам тахминан ҳисоблаб кўриб, юраги хун бўлиб кетди. С. Анорбоев, Оқсой
Хун бўлмоқ
-
Йиғлайвериб, хун бўлиб кетдим, деб ёзган эди Мастура. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
Хун йиғламоқ
-
[Қўнғиз бола] Ариқдан ўтолмай, йиғламоқда хун, Кўз ёши юзини ювибди бутун. С. Абдуқаҳҳор
Хун довламоқ
-
Хун довлайман, нима жавоб берасан, Болаларим нобуд бўлган — биласан. Алпомиш
Отасининг хунини сўрамоқ
Хунини тўламоқ
-
Агар қўлга келса Бойсуннинг хони, Ўлдирсам, тўланар ўғлимнинг хуни. Алпомиш
-
Ҳазратнинг номларига доғ тушмасин учун шариат амрига мувофиқ сизга хун тўланади. М. Жўрабоев, М. Б. мартабаси
ХУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар