хуноб
билан улашинг
1. Тоқати тоқ; диққат, бўғилган, тажанг.
-
Икки ҳафтадан бери сув ололмай [мўйсафид] хуноб экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Анвар:] Майли. Мен ҳам тезроқ қайтишим керак. Алимардон ҳам хуноб бўлиб ўтиргандир. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
2. кўчма Қийин, оғир, мушкул, сермашаққат, сердиққат.
-
Хуноб вазифа.
-
Оламда заргарликдек хуноб иш бўлмас дердим, буларники яна сермашаққат экан. Ойбек, Навоий
хуноб сўзи қатнашган жумлалар:
Хуноб қилмоқ
-
[Зеби Акромхонга:] Жонингизга тегиб, хуноб қилдим. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
Хуноби ошмоқ (ёки чиқмоқ)
-
— Юринг, кетдик! — деди паст овоз билан хуноби ошган Кўчқорвой ака. Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар
-
Қўчқор хуноби чиқиб, қўлини силтади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
ХУНОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUNOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хуноб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар