хулқ
билан улашинг
1. Кишининг муомала ва руҳий хусусиятлари мажмуи; феъл, характер.
-
Хулқи совуқ одам.
-
Яхши хулқ — кишининг ҳусни. Мақол
-
Саодатхон буларнинг хулқи ҳақида ўйлаб, чуқур хаёлга чўмган эди. С. Зуннунова, Олов
-
Қаҳрамонларнинг сўз ифодалари уларнинг савияларига ва хулқларига мувофиқ танланган. Т. Жалолов, Хамса талқинлари
2. Кишига одат бўлиб қолган, такрорланиб турадиган хатти-ҳаракат; одат, қилиқ.
-
Қодир анча юмшарган эди. Набигул ярамас хулқлари бор эканини бўйнига олиш билан Қодирни яна ҳам юмшатди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Унинг рақсларида қуш енгиллиги, Шабада шўхлиги, гулнинг нози бор. Унинг одобида, унинг хулқида Инсоний камолот мавжуд, барқарор. Уйғун
ХУЛҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XULQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хулқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар