хулоса
билан улашинг
1. Юритилган фикр ёки мулоҳазанинг мантиқий натижаси, якун.
-
Бундай тасаввур қадимги инсонларнинг эмпирик хулосаларидан бошқа нарса эмас, албатта. ЎТА
2. айнан Хуллас.
-
Хулоса, теварагимизни ўраб олган ҳозирги манзара бояги маҳзун кўриниш таъсиридан бизни қутқаради. А. Қодирий, Обид кетмон
хулоса сўзи қатнашган жумлалар:
Хулоса қилмоқ (ёки чиқармоқ) ёки хулосага келмоқ
-
— Хўп, кўрамиз, — деди раис хулоса қилиб. С. Аҳмад, Уфқ
-
[Навоий] Шунинг билан бирга Низомий ва Хусравларнинг заиф томонларини топиб, ундан чуқур фалсафий хулосалар чиқаради. Т. Жалолов, Хамса талқинлари
-
Чўлпон ҳақида тўғри хулосага келганлардан бири Ойбек бўлди. Газетадан
ХУЛОСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XULOSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хулоса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар