хуфтон
билан улашинг
1. Қуёш ботгандан бир-икки соат кейинги вақт; тахминан кеч соат еттидан ўнгача давом этувчи вақт.
-
Кеч кирди, хуфтон бўлди, баъзи ўтовларда чироқлар ўчди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. дин. Қуёш ботгандан бир ярим соат ўтгач ўқиладиган кечки намоз.
-
[Тиллабой] Овқатларни хўп еб олгандан кейин, хуфтонни намозшомдаёқ чала-чулпа ўқиб олиб, дарров ухлаб қолар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
хуфтон сўзи қатнашган жумлалар:
Дили (ёки кўнгли, таъби) хуфтон
-
Бўрининг дили хуфтон бўлди. Т. Мурод, Қўшиқ
-
Кўнглим бирдан хуфтон бўлиб, ўзимни ҳақоратлангандек сездим. М. Қориев, Ойдин кечалар
Етти (ёки икки, уч) хуфтон
-
Хайри ачанинг чоли азонлаб тегирмонга чиқиб кетади, шу билан икки хуфтонда қайтади. Д. Нурий, Ос мон устуни
-
Қўли кишанли Авазни сарбозлар етти хуфтонда мозористонга олиб келишди. С. Сиёев, Аваз
Хуфтон намози
-
Чол хуфтон намозини ўқиш учун тахмондан жойнамозни олиб, намат устига тўшамоқда эди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
ХУФТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUFTON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хуфтон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар