амал
билан улашинг
1. Илм, назария, фикр ва шу кабиларнинг ҳаётий реаллашуви.
-
Илм амал билан шарофатлидир. Ғ. Ғулом
2. Эътиқодга оид иш, ақида иши.
-
Зотан, инсон хотиржам яшамас экан, унинг кўнглига ибодат ҳам, хайр-у эҳсон ҳам, бошқа яхши амаллар ҳам сиғмайди. Газетадан
-
Ал-маъруф деганда бажарилиши лозим бўлган барча исломий амалларни тушунамиз. Газетадан
3. Умуман, бажарилиши лозим бўлган иш, амалий иш.
-
Вирусли гепатит касаллиги билан оғримаслик учун қуйидаги амалларга риоя қилиш лозим. Газетадан
-
Биз ҳам ўз ҳаракатларимиз, амалимиз билан ёшлар орасига кўпроқ кириб боришимиз керак. Газетадан
4. Масъул вазифа, мансаб.
-
Амалга мағрур бўлсанг — тўздирар. Мақол
-
Кишининг қадри амали ва унвони билан эмас, ватанга, халқига қилган хизмати билан ўлчанади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
5. Илож-имкон, чора.
-
Гарчи режа бузилди, лекин бир амалини қиламиз. Ойбек, Танланган асарлар
6. кўчма Уйғониш, ҳаёт бошланиши (ўсимлик, дарахт кабилар ҳақида).
-
Амал вақти етганда, ток, анор, анжир кўмилган жойида туриб ҳам кўкараверади. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
7. мат. Математик ҳисобнинг ҳар бир тури.
-
Тўрт амал. Арифметика амаллари.
8. этн.
-
Ойбек, Танланган асарлар
-
Унинг гапига кўра, шомонлар ўз амаллари билан турли бало-қазоларни даф этибди. Газетадан
амал сўзи қатнашган жумлалар:
Амалга ошмоқ
-
Орзулар амалга ошди. Режа амалга ошди.
-
Бу ишга ҳам бирорта азамат бош қўшса, ажаб эмас, амалга ошса. Ойдин, Ҳазил эмиш
Амалга оширмоқ
-
Мақсадни амалга оширмоқ. Режани амалга оширмоқ.
Амал қилмоқ
-
Шифосиз касалга ҳар бир дори-дармон заҳардек амал қилар экан. Ойбек, Танланган асарлар
Амал тегмоқ
-
Бо-о худо! Аммангга ҳам амал тегиб қолган. Кеча-ю кундуз чурвақалар билан ўралашгани-ўралашган. Назир, Бир туп ғўза
Амал олмоқ
-
Ниҳол жилдираб сув оқиб турган жўякка экилмаса, амал олмайди. А. Кўчимов, Ҳалқа
АМАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AMAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
амал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар