беармон
билан улашинг
1. Барча орзу-умидлари рўёбга чиққан; армони қолмаган, армонсиз.
-
Беармон одам. Беармон яшамоқ.
-
Кошки эди сўнг қўлингда эркаланиб берсам жон. Сўнгги нигоҳ сенда қолса, мен кўз юмсам беармон. Зулфия
2. равиш Роса тўйгунча, мириқиб, қониқиб.
-
Чиндан ҳам ҳар бир тўйда тўполон қилиб, беармон ўйнаб-кулишга ўрганган болалар бу улуғ тўйдан норози эдилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хайр, эй, беармон кезган қирларим. Хайр, эй, йироққа қочган сўқмоқлар. А. Орипов
БЕАРМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEARMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЕАРМОН сўзига берилган маънолар
беармон сўзига янги изоҳ қўшинг
беармон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing