бефарқ
билан улашинг
1. Ҳар нарсага, ҳар ишга эътиборсиз қарайдиган; лоқайд, бепарво.
-
Бефарқ, беандиша киши экан-да раис. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Уларга бамайлихотир, бефарқ анграйиб туриш ҳам хато. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. Фарқи йўқ; тенг, ўхшаш.
бефарқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бефарқ қарамоқ
-
Наҳот эрининг тақдирига шунчалик бефарқ қараса! — кўнглидан ўтди Элмуроднинг. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Содиқ ака бу бедодликка бефарқ қарамади. Шарқ юлдузи
-
Мен иккалангизга ҳам бефарқ, тенг қарайман.
БЕФАРҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEFARQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бефарқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар