Izoh.uz сайтида бекит сўзининг изоҳи ва маънолари

бекит

фл

1. Ёпиқ (берк) ҳолга келтирмоқ; очиқ ёки очилиб-ёпиладиган жойни маҳкамламоқ, ёпмоқ.

  1. Сандиқни бекитмоқ. Эшикни бекитмоқ. Хумнинг оғзини бекитмоқ. Тешик-ёриқларни бекитмоқ.

  2. Эшикни бекитиб, дон солинадиган эски хампа остига энгашди. Н. Аминов, Суварак.

  3. У қутини бекитиб турган силлиқ мис парчасига қаради. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

2. Устини, атрофини ўраб (қоплаб, тўсиб) олмоқ; кўринмайдиган қилиб ёпмоқ, паналамоқ.

  1. Юкни брезент билан бекитмоқ. Юзни бекитмоқ. Булутлар ойни бекитиб қўйди.

  2. Зебо яна қизариб кетди. Чакка сочларини тузатиш баҳонаси билан кўзини бекитди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  3. Чўпон мени чакмони билан бекитиб: — Суюнчисига нима берасиз? — деб сўрабди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса

  4. Раҳима Камолнинг муштидан юзини бекитиб, мук тушиб олди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина

3. Кимса билмайдиган қилиб кўздан йўқотмоқ; яширмоқ.

  1. Бола ўйинчоқни бекитди.

  2. -Ханжарингизни ҳам бекитиб қўйинг! — деди Зулфиқор. Мирмуҳсин, Меъмор

  3. Бўри югуриб келиб, чолга: — Ота, бир мерган қувиб келаётибди, мени бекитиб қўйинг, — дебди. Чалпак ёққан куни

4. Сир тутмоқ; сақламоқ, яширмоқ.

  1. Мен сени яхши биламан, укажон тўғри сўз, виждонли боласан. Аммо Раимнинг сирини била туриб, бекитганингга ҳайронман. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

  2. Наҳотки қайнонасидан бекитиб кийинса, наҳотки кампирнинг гаплари рост бўлса? Муштум

5. Тўсиб ёки тақиқлаб ўтказмай қўймоқ, ёпмоқ; маҳкамлаб тўхтатмоқ.

  1. Йўлни бекитмоқ. Чегарани бекитмоқ. Сувни бекитмоқ. Газни бекитмоқ.

6. кўчма Иши, фаолиятини тўхтатмоқ ёки тамом қилмоқ.

  1. Кўргазмани бекитмоқ. Савдони бекитмоқ.

  2. Эски шаҳар ижроқўми Мозорхон, Оқмачит маҳаллаларидаги эски мактабларни бекитди. Газетадан

7. Букиб ёки ёпиб, йиғиқ ҳолатга келтирмоқ (очилиб-ёпиладиган, букланадиган нарсалар ҳақида).

  1. Соябонни бекитмоқ. Қаламтарошни бекитмоқ. Китобни бекитмоқ.


БЕКИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

BEKIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
22590
Сўзнинг тескари ёзилиши
тикеб
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
24

бекит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
бекит сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, бекит сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+