бижир-бижир
билан улашинг
1. БИЖИР-БИЖИР И
2.
3. тақл. с. Айн. биж-биж.
-
Гўштни бижир-бижир қурт босибди.
4. Кўзга ғимирлаётгандек, жимир-жимир қилаётгандек туйиладиган ва бир-бири билан чатишиб, туташиб, чаплашиб кетган майда нарсалар ҳақида.
-
Бижир-бижир хат. Бижир-бижир қилиб тикилган гул.
-
Поён-сиз қирларнинг ниҳоятсиз бижир-бижир кўк гиламлари. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Атлас кўйлак киймайман, Бижир-бижир гули бор. Қўшиқлар
бижир-бижир сўзи қатнашган жумлалар:
Бижир-бижир қилмоқ (ёки гапирмоқ, сўзламоқ, товуш чиқармоқ)
-
[Қизлар] Шокир отанинг томи лабига қатор тизилишиб, бу маҳсидўз қиз билан бижир-бижир сўзлашиб кетар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Гавҳарнинг бижир-бижир қилиб гапириб ташлагани шунчалик кулгили эдики, у ўзини тўхтатолмай, нафаси етмай, энтикиб қоларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
БИЖИР-БИЖИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIJIR-BIJIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бижир-бижир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар