бижғи
билан улашинг
1. Микроорганизмлар ёки улар ажратадиган ферментлар иштирокида парчаланиб ачиб, қайнай бошламоқ (органик моддалар ҳақида).
-
Ёзда қимизлари бижғиб ётади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қаердаки бижғиган ахлат мавжуд бўлса, унинг устида бадхўр ҳашаротлар ғужғон ўйнайди. Муштум
2. Ҳавоси бузилиб, сасиб кетмоқ; озодаликка риоя қилмай ивирсиб ўтирмоқ.
-
Худо ҳақи, уйингдан ялпи вагоннинг иси келади. Бижғиб кетибди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
— Пайпоғингиз қурсин, бижғиб кетибди ахтарма опчиқиб ташладим, — деди хотини Орифжонга. С. Аҳмад, Сайланма
-
— Мен биламан, — деди домла, — опангиз табиати жуда нозик кўринади. Бунинг олдида Тўпанинг бижғиб ётиши яхши эмас. А. Қаҳҳор, Сароб
3. кўчма Аччиқ гап, фисқ-у фасод қилмоқ.
-
Нималар деб бижғияпсиз?
4. кўчма Тўлиб-тошиб, ғуж-ғуж бўлиб ётмоқ; авж олмоқ, кўпаймоқ (иғво, фитна ва шу кабилар ҳақида).
-
Бижғиб борур фитна-ю фасод, Имонларга, ҳайҳот, тушди дарз. М. Али, Боқий дунё
-
Унинг [Қоплонбекнинг] айёр кўзи ичида қайнаб, бижғиб ётган алам ва нафратни, баъзан-баъзан юрагини фош қилиб қўяй дер эди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
БИЖҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIJG‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бижғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар