биров
билан улашинг
снқ. сон Бир, битта.
-
Икковга биров ботолмас, Отлиққа яёв етолмас. Мақол
-
Бировни кўриб фикр қил, Бировни кўриб шукр қил. Мақол
1. Кимлиги номаълум, қандайдир бир номаълум киши, кимдир, аллаким.
-
Бирни биров беради, Кўпни — меҳнат. Қанотли сўзлар
-
Биров билганини мақтар, биров — кўрганини. Мақол
-
— Қалайсан, ука? — биров келиб туртди Йўлчини. Ойбек, Танланган асарлар
-
Биров борким, бор-у — бор бўлса ҳам йўқ, Биров борким, йўғ-у — йўқ бўлса ҳам тўқ. Ҳабибий
2. Бошқа бир киши; ўзга, бегона.
-
Бола-хонада иккаламиз турганимизни тағин биров кўриб қолмасин. К. Яшин, Ҳамза
-
Энди уни [Умидни] кўриши ҳам, у ҳақида ўйлаши ҳам мумкин эмас, У энди бировнинг бахти. Мирмуҳсин, Умид
-
Бировнинг кўнглига зўрлик билан эгалик қилиб бўлмайди. С. Аҳмад, Уфқ
биров сўзи қатнашган жумлалар:
Баъзи бировлар
-
Баъзи бировлар ушлашиб қўлини, Тополмай овора бўларлар йўлини. Қўшиқлар
Бировлар
-
Аммо [Отабекда/ бировлар тўғрисида, нима бўлганда ҳам, бир гап эшитмак ҳаваси туғилган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БИРОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIROV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
биров сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар