битиш
билан улашинг
1. Ўзаро бир фикрга, тўхтамга, қарорга келмоқ; сўзни бир жойга қўймоқ; келишмоқ.
-
Қуда бўлиш тўғрисида Содиқа хола Шаҳри хола билан аллақачон енг ичида битишиб қўйган эди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Шундан сўнг бир-бирлари билан битишдилар, икки ёр бир бутун бўлиб иш кўришга ваъдалашдилар. У. Исмоилов, Сайланма
2. Сулҳга, муросага келмоқ, ярашмоқ.
-
Тағин ким билади, ўртага нозик одамлар тушса, у кўз ёш қилиб, тавбасига таянса, битишиб кетадими. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
3. тилшунослик Мослашмай, бошқарилмай боғланмоқ (сўз бирикмалари ҳақида).
Битмоқ ИИИ феълининг биргалик нисбати.
БИТИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BITISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
битиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар