бўғ
билан улашинг
1. Қаттиқ қисмоқ.
-
Томоғидан бўғмоқ. Галстук бўғиб юборяпти.
-
Сафаров югуриб бориб, уни бўғаётган йўғон кишининг елкасига бир тепди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Ойшабону, эрини биров бўғиб ўлдираётгандек, дод сола бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Пиёз ўташ — хотинларнинг иши Нима бўпти! Ариққа ўтириб оласиз-у, пуштадаги пиёзни бўғиб қўйган ўтни юлиб ташлайверасиз. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. Нафас олишни қийинлаштирмоқ, дамини қайтармоқ.
-
Совуқ жонларингни ола-дими? Тутун бўғади-ку, эшикни очинглар! Ойбек, Танланган асарлар. Ўтнинг ҳарорати Эргашевнинг юзини қиздириб, бурқив чиқаётган тутун эса нафасини бўғар эди. Н. Сафаров. Нафасни бўғадиган, кўзларни кўр қиладиган чанг-тўзон булути ҳавони тутди. Ойбек, Навоий
3. Қаттиқ сиқиб, чандиб ёки бураб боғламоқ.
-
Қопнинг оғзини бўғмоқ.
-
— Ўлжаларимиз ҳам кўпайиб қолди, — деди қопнинг оғзини бўғиб Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
4. Ғов, бўғов солиб тўсмоқ.
-
Дарёни бўғмоқ. Кўчани бўғмоқ.
-
Тўғон тахтасини пастга босиб, сувни бўғмоқчи бўлганида, тўғонга қулф солинганини кўради. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Халқимиз катта-катта каналлар қазиб, дарёларни бўғди. Муштум
5. Кўчма Исканжага олиб, танг аҳволга солмоқ ёки ҳалок қилмоқ, маҳв этмоқ.
-
Мудҳиш ўргимчак уяси, қуллик даврининг машъум соялари, ҳурликни бўғувчи қора юраклар! Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Бундай пайтларда яшил кўкат қанчалик кўзни қувонтирса, шўрхок шунчалик таъбни хира қилар, бамисоли бири ҳаётга талпинса, иккинчиси уни бўғмоқчи бўларди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
6. Кўчма Тўсқинлик қилиб, ўсишдан, ривожланишдан тўхтатмоқ, барбод қилмоқ.
-
Ташаббусни бўғмоқ.
-
У ўз майл-истагини бўғмайдиган, кўркам ҳам уддабурон йигитга турмушга чиқишни ўйлайди. Ёшлик
7. Кўчма Ортиқ даражада асабийлаштирмоқ, хуноб қилмоқ, диққатини оширмоқ.
-
Ўзингни ҳам диққат қилма, мени ҳам бўғма.
-
Ҳижрон панжалари унинг [Зулфиқорнинг] томоғидан бўға бошлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Кишини бўғасиз, Зайнаб! Гапга темирчилик яхши эмас! А. Қодирий, Ўтган кунлар
8. Рангини, тусини хиралаштирмоқ; кўринишини бузмоқ.
-
Пахса деворлар табиат манзарасини бўғиб турибди.
-
У
-
ўрта бўйли бир жувон бўлиб, эгнидаги тўқ-қизил кўйлаги, унинг устидан кийиб олган қора жилеткаси, бошидаги яшил рўмоли қорачадан келган юзини бўғиброқ қўйган бўлса ҳам, ўзига хўп ярашган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
9. Оғирлаштирмоқ, бузмоқ.
-
Куни билан қуёш таптини еган пахса деворлар ўзидан иссиқлик чиқариб, ҳавони бўғиб қўяди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
бўғ сўзи қатнашган жумлалар:
Овозни (ёки гапни) бўғмоқ
-
Йўтал овозимни бўғиб қўйди;
-
Нега бировнинг гапини бўғасиз? Балки ўша қиз Мирзаевни яхши кўрар? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Қачонгача овозимни бўғадилар, тирикман — тинчимайман, тинчимайман. Ойбек, Танланган асарлар
Иштаҳани бўғмоқ
-
Ҳаёт боягидай қилтомоқ бўлиб ўтираверди, тўғриси, бу ноёб бахт унинг иштаҳасини бўғиб қўйган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Иштаҳасини бўғиб қўйиш керак ундай одамларнинг, — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
БЎҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘G‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар