бодом
билан улашинг
1. Атиргуллилар оиласига мансуб, сермой мағзи истеъмол қилинадиган дарахт.
-
Олмадан бодом бўлмас, таги паст одам бўлмас. Мақол
-
Бодом минг йиллардан бери халқ табобатида шифобахш бўлган ўсимлик сифатида машҳур. М. Набиев, Бодом
2. Шу дарахтнинг меваси (данаги).
-
Аччиқ бодом. Бодом ёғи. Одам — одам билан, писта — бодом билан. Мақол
-
Меҳмонларга писта, бодом, қуруқ мевалар жуда мўл-кўл тортилди. Ойбек, Навоий
-
Жажжи мушт-чаларига бодомми, ёнғоқми қисиб олган. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Абдишукур бодом-писта чақиб, аччиқ чой ичиб, яйраб ўтирди. Ойбек, Танланган асарлар
бодом сўзи қатнашган жумлалар:
Бодом гулли
-
бодом гулли лас кўйлагини липпасига қистириб, рўмоли бўйнига тушиб ётибди. А. Мухтор, Кумуш тола
Бодом (гулли) дўппи
-
Мен беқасам тўн кийиб, бошимда бодом дўппи, Садаға бўлиб кетай ғалаба қадамига. Ғ, Ғулом
БОДОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BODOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бодом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар