булға
билан улашинг
1. Бирор нарсани ифлос, кир нарсага беламоқ, ботирмоқ, ҳамма ёғини ифлос қилмоқ.
-
Эшакни сийласанг, охурини булғар. Мақол
-
Оёғи ифлос тўр булғар, Ўзи ифлос эл булғар. Мақол
-
Ифлосланган оқар сувлар сизиб ўтиб, ер ости сувларини булғамоқда. Фан ва турмуш
2. кўчма Бадном қилмоқ; ҳақоратламоқ.
-
Мараҳим ҳақида сўз очдилар, унинг арвоҳини булғадилар. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
-
Нега у пашшахўрда бўлиб қолди десам ўз нафсини кўзлаб, виждонимни ўз шалтоғига булғаб, ширин турмушимни бузмоқчи экан. С. Юнусов, Осон ишнинг оҳи бор
-
Номини булғаманг! Шербек акам тилла йигит. С. Анорбоев, Оқсой
-
Поданинг ичида битта тиррақиси бўлса, ҳаммасини булғайди. С. Зуннунова, Олов
3. Лойқатмоқ, лойқа қилмоқ.
-
Сувни булғамоқ.
4. шева Қўл билан имламоқ.
-
Ўтирибди айвончада азонда, Алин булғаб, қичқиради хирмонда. Қўшиқлар
5. Беламоқ, буламоқ, ботирмоқ.
-
Раъно айвон лабида қўлини керосинга булғаб, лампа ёқиш ҳаракатида эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Ҳомид нонни шиннига булғар экан, сўради: — Ёшингиз нечада, бек? А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Бузмоқ, иснод келтирмоқ.
-
Энди улар [болалар] баттар бўлса бўладики, яхши томонга ўзгармайди. Жамиятни булғаб яшайверади. Ёшлик
-
Лекин сиз билан том маънодаги тиланчилар, таъбир жоиз бўлса, жамиятимизнинг кўркам жамолини булғаб турган ўша сўгаллар, ҳуснбузарлар ҳақида гаплашмоқчиман. Газетадан
7. кўчма Зўрламоқ, номусига тегмоқ.
-
Ўша бувайдалик Саидаҳрор эшон ўн бир яшар қизни булғаган, шарманда бўлишдан қўрқиб, уни бўғиб ўлдирган экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
булға сўзи қатнашган жумлалар:
Наслини булғамоқ
-
Сен бизнинг наслимизни кўтариш ўрнига ерга уриб булғадинг. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БУЛҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BULG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
булға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар