чалкаштир
билан улашинг
1. Чалкашмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Симларни чалкаштирмоқ.
2. кўчма Чувалаштирмоқ, чигаллаштирмоқ.
-
Бир-бирини инкор қилувчи гаплар Бобурнинг хаёлларини чалкаштириб юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Адаштирмоқ, янглиштирмоқ.
-
Нега уни мен билан чалкаштиришади, қани айт-чи, ўхшашлигимиз бўлмаса? А. Мухтор, Чинор
4. кам кўлл. айн. Чалиштирмоқ.
-
Оёқларни чалкаштириб ўтириш японлар учун бетакаллуфлик ҳисобланади. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
ЧАЛКАШТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHALKASHTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чалкаштир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар