чақ
билан улашинг
1. сўзлашув тили Писта, бодом, ёнғоқ ва шу кабилар қаттиқ пўчоқли меваларни ёки баъзи ҳўл меваларнинг данакларини тишлаб ёки бирор нарса билан уриб ёрмоқ.
-
Абди-шукур бодом-писта чақиб, аччиқ чой ичиб, яйраб ўтирарди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Зарар қарағай данакни тишда чақмоқ. Ҳабибий
-
Бола ёнғоқни чақиш учун атрофига кўз югуртириб, тош қидирди. Ёшлик
2. Қаттиқ нарсани синдириб майдаламоқ, бўлак-бўлак қилмоқ; ушатмоқ.
-
Тош чаққан, цемент қорган ҳам ўзим Миртемир
-
Оппон қиррали стакан лабига тухум уриб чақди-да яхшилаб арчиб, лунжига солди. С. Аҳмад, Сайланма
3. Бир-бирига уриб, суртиб, олов чи-қармоқ; ёндирмоқ.
-
Гугурт чаққандим, кўзим тўрдаги ёғоч сандиққа тушди. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
-
Баратов, папирос олиб, гугурт чақди. С. Зуннунова, Янги директор
4. кўчма Чақа қилмоқ (
-
Яланг оёқ юриб кўрсам, шағал бармоқларимни чақиб ташлади. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза
5. кўчма Чарчатмоқ, уринтирмоқ.
-
— Бугун лойда ишлайсан. Қорнингни тўқламасанг, лой чақади, — деди [Йигитали]. Т. Малик, Ажаб дунё
-
Элчи Муҳаммадалини йўл чақиб қўйган, бир неча кундан бери ўз меҳмон-хонасида дам олиб ётар эди. М. Осим, Элчилар
6. кўчма Мазмун-моҳиятини англамоқ; ечимини топмоқ.
-
Иборалар кўп, ибораларнинг маънолари ҳам кўп, ҳар бирини чақиш керакки, кейин қўлингда фонус бўлиб, йўлингни ёритади. М. М. Дўст, Лолазор
-
[Ҳафиз] Алёхиннинг этюдларини ёнғоқдай чақиб ташларди, қурғур. А. Мухтор, Туғилиш
чақ сўзи қатнашган жумлалар:
Мағзини чақмоқ
-
Чакки бўлибди, жиян. Ер сотган эр бўлмайди, эр ер сотмайди. Мана бу гапнинг мағзини чақ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳосилни пулга чақиб кўрсам, катта фойда олишим аниқ бўлиб қолди. Ёшлик
-
Ҳамма нарсани пулга чақиб гаплашадиган савдогарнамо Суръатнинг хатти-ҳаракатлари доимо Умиднинг жинини қўзғар, нега бунақасан? дерди баъзан у. Мирмуҳсин, Умид
1. Тишлаб ёки найзасини санчиб жароҳатламоқ, оғритмоқ ёки заҳар солмоқ (илон, чаён, ари каби газандалар, чумоли, бурга, чивин каби ҳашаротлар ҳақида).
-
Маълумки, Ҳиндистонда илон чақишидан ҳар йили минглаб киши ҳалок бўла-ди. Фан ва турмуш
-
Бир марта чаён чақиб олувди, ҳозир ўша эсимга тушиб кетди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Оёғини чақаётган чумолини ушлаб, кўздан кечирди. Ёшлик
2. кўчма Аччиқ гаплар айтмоқ, заҳрини сочмоқ.
-
—
-
отанг ўлгур чақа-ман дейди. Ойбек, Нур қидириб
-
Вақт ўтган сари онанинг гумонлари асоссиз ишончга айлана борди, у заҳарли киноялар билан куёвини чақиб ола бошлади. Ф. Мусажонов, Баҳор нафаси
3. кўчма Чақимчилик қилмоқ, гап ташиб, ғийбат қилмоқ.
-
у ўзи ишламагани ишламаган, кишилар ҳақига хиёнат қилмоқда. Я на., бизни амирзодага чақади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ким сизга шундай деб чаққан бўлса, бекор айтибди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
чақ сўзи қатнашган жумлалар:
Пули чақади
-
Ўзи ёқади, пули чақади. Мақол
ЧАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар