чегара
билан улашинг
1. Бир-бирига қўшни, ёндош бўлган вилоят, туман, ҳудуд орасидаги ҳад, бўлиниш, ажралиш чизиғи.
-
Энди Қорабулоқ чегарасидаги довондан ўтиб олишса, у ёғи осон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Қўшни давлатларнинг сувдаги ва қуруқликдаги ҳудудини, доирасини кўрсатувчи чизиқ.
-
Давлат чегараси. Чегара соқчиси.
-
Қаландарлар чегарадаги назорат пунктидан хат-ҳужжатларини кўрсатиб, Туркистон тупроғига ўтишди. К. Яшин, Ҳамза
3. Охир, ниҳоя, поён.
-
Чўлнинг чегараси йўқдек. . Р. Файзий, Чўлга баҳор келди.
4. кўчма Чек, меъёр; ўлчов; доира.
-
Одоб чегараси.
-
Аммо у сабр-бардошнинг ҳам чегараси борлигини аллақачон билиб олган Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Бу газандалар ваҳшийлигининг чегараси йўқ экан-да! Т. Рустамов, Мангу жасорат
чегара сўзи қатнашган жумлалар:
Чегарадан чиқмоқ
-
Ҳей, Нишопурий! Чегарадан чиқиб кетяпсиз! [деди Бадиа]. Мирмуҳсин, Меъмор
ЧЕГАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHEGARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чегара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар