чизиқ
билан улашинг
1. Ёзадиган, чизадиган ёки юқадиган нарсалар қолдирган из.
-
Йўғон чизиқ. Ингичка чизиқ. Бўр билан чизилган чизиқ. Ҳассанинг учи билан чизилган чизиқ.
2. Шундай шаклдаги йўл, из.
-
Беқасам чизиқлари. Юз чизиқлари.
3. Нарсаларнинг чегарасини, жойла-шишини ёки боришини кўрсатувчи йўналиш.
-
Экватор чизиғи. Уфқ чизиғи.
-
Ҳам-ма дарахтлар бир чизиқ устида текис саф тортиб туради. Ойбек, Танланган асарлар
4. мат. Сиртнинг икки қўшни соҳасидаги умумий қисм; узлуксиз қатор нуқталар мажмуи.
-
Горизонтал чизиқ. Тўғри чизиқ. Эгри чизиқ. Синиқ чизиқ.
-
Тўғри бурчакли координаталар тизимида чизиқ тенгламаларнинг турига қараб ажрашди. ЎзМE
чизиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Устига чизиқ тортмоқ
-
Унингча, Навоий асарлари халққа керак эмас! У адабий мероснинг устига чизиқ тортади. К. Яшин, Ҳамза
(Чизган) чизиғидан чиқмаслик
-
Мени Қамар бағрига олди. Умрим бўйи чизган чизиғидан чиқмайман. Ёшлик
ЧИЗИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIZIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чизиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар